Лойиҳа якуни ёхуд тақдирлаш тадбири

 Хабарингиз бор, жорий йилнинг март ойида баҳорнинг илк кунларини яхши натижалар ва яхши кайфият билан кутиб олган институтимиз Ёшлар жамоаси баҳор байрамларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шу жумладан, 8-март  Халқаро хотин-қизлар байрамига тайёргарлик жараёнлари, ўтказилаётган амалий ишлар, хотин- қизларнинг жамиятда ўрнини оширишга қаратилаган чора-тадбирлар бугунги кунда яққол кўзга ташланмоқда. 2020 йил 2-6 март кунлари институт раҳбарияти ва хотин-қизлар жамоаси, Ёшлар билан ишлаш сектори томонидан “Баҳорнинг беш куни” номли институт хотин-қизлари учун туркум тадбирларини, танловларини қамраб олган фестивал ташкил этилди. Ушбу лойиҳа ва ташаббусни қўллаб-қувватлаб институт раҳбарияти фестивални очиб берди ва 4 кун давомида институт факулътетларидаги хотин-қизлар учун қизиқарли, танловлар, тадбирлар ташкил этилди ҳамда кўплаб талаба-қизларни қамраб олиб, ўз сафида бирлаштирди. Танловлар қизғин баҳслар ва яхши кайфият билан ўтди. Қизлар ўртасида маънавий-маърифий муҳит, дўстлик, ҳамжиҳатлик, жамоа бўлиб ишлаш жараёнлари олдингидан ҳам жонланди десак, адашмаган бўламиз. Айниқса, факулътетлар хотин-қизлар жамоаси раислари бирлашиб иш олиб бориш бўйича келишиб олишди. Бу эса ўз навбатида кейинги чора-тадбирларда ўз натижасини беришига ишонамиз. Фестивал доирасида 15 га яқин танловлар, спорт мусобақалари, тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ўтказилди. Умумий қамров 725 га яқин институт хотин-қизлари. Лойиҳа маданият ва маърифат телеканали, радиоэфирлар  ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди. Бугун, 6-март куни институт хотин-қизлари учун ташқил этилган “Баҳорнинг беш куни” фестивали ёпилиши, иштирок этган ва ғолиб бўлганларни тақдирлаш маросими,   куннинг биринчи ярмида институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, профессор-ўқитувчилар, факулътетлар раҳбариятлари иштирокида ўтказилди. Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.К.Чориев очиб берди ҳамда лойиҳада иштирок этиб, ғолиб бўлган хотин-қизларга сертификат ҳамда институт ректорининг совғаларини тантанали топширдилар. 150 яқин хотин-қизлар ажойиб совғалар билан тақдирланишди, ташкилий ишларда ёрдам берган профессор-ўқитувчилар ҳамда ҳодимларга, талабаларга ҳам сертификатлар тақдим этилди. Иштирок этган ҳар бир хотин-қизлар тақдирлаш жараёни шундай юқори даражада ташкил этилишини кутишмаганини бир неча маротаба таъкидлаб ўтишди.

 

Бу албатта, ташаббусларнинг бошланишидир, ушбу лойиҳани институт раҳбариятининг қўллаб-қувватлагани, ишонч билдиргани келгусида мана шу қизлар ҳамфталиги давомий бўлиши, соф рақобат муҳитини яратиб, қамров даражаси бундан ҳам юқори бўлишига олиб келади. Баҳорнинг беш куни лойиҳасини ташкил этиш ва ўтказишда яқиндан ёрдам берган, қўллаб-қувватлаган институт раҳбарияти, факуътетлар раҳбариятларига, институт Касаба уюшмаси қўмитаси, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига иштирок этган барча хотин-қизлар номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз. Ташкилий ишларда кўмак берган талаба-йигитларга ҳам алоҳида раҳмат айтамиз. Муҳими барча хурсанд, хотин-қизлар жамоасидан мана шундай ижобий ташаббуслар давомий бўлишини кутиб қоламиз.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати